Микел Артета «Арсенал»нинг АПЛ 33-турида «Астон Вилла»дан учралган мағлубиятдан (0:2) кейин жамоасининг қайтишига умид қилмоқда.
«Мағлубиятга муносиб жавоб қайтариш учун чоршанба куни «Бавария»га қарши ўйин бор. Жамоа ўзини кўрсатиши керак. Агар ғалаба қозонишни истасангиз, бундай қийинчиликларни енгишингиз керак.
Қандай ўйинларни ўтказганимизни ҳисобга олсак, бу муқаррар эди. Энди савол — қандай реаксия кўрсатишимизда.
«Манчестер Сити»ни назорат қила олмаймиз. Дунёнинг исталган лигасида бизникидек ғалабали сериядан сўнг («Арсенал» Премер-лигада 2024 йилда 10 та ўйинда ғалаба қозонди ва бир марта дуранг ўйнади) жамоа рақибларидан 6 ёки 8 очко олдинда бўларди. Аммо бу ерда ҳаммаси бошқача. Ва бу синовдир», — деди «тўпчилар» устози Sky Sports эфирида.