«МЮ» «Эвертон» ҳимоячиси учун 80 млн фунт бермоқчи
«Манчестер Юнайтед» «Эвертон» ҳимоячиси Жеррэд Брантуэйтга қизиқиш билдирмоқда.
The Sun нашрига кўра, 21 ёшли футболчининг трансфери учун 80 миллион фунтлик таклиф ҳозирланмоқда.
Клуб хўжайинларидан бири Жим Рэтклифф Брантуэйтни жамоанинг аввалги мавқеини тиклайдиган асосий ўйинчилардан бири сифатида кўрмоқда.
Англиялик футболчи бу мавсум барча турнирларда 34 ўйинда 2 та гол урди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар