14.04.2024 23:57
1808
Теглар
«Гуруҳимиздан икки жамоа финалда учрашиб қолса, ажабланмайман». Рўзиқул Бердиев «Навбаҳор»дан учралган мағлубият ва «ўлим гуруҳи» ҳақида

Ўзбекистон кубоги 1-тури H гуруҳидаги «Насаф» - «Навбаҳор» (0:1) ўйинидан кейин қаршиликлар устози Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этиб, гуруҳдаги «Навбаҳор», «Динамо», «Андижон» ва «Насаф» клублари финалгача етиб бориш учун салоҳиятга эга эканини айтиб ўтди.

«Бугунги баҳс ўзимиз кутгандек бўлмади. Учрашувни муаммо билан бошладик. Голбанни жароҳат олиб сафдан чиқиши кўп ўзгаришларга сабаб бўлди. Биз деярли бир ҳимоячи билан ўйнашга мажбур бўлдик. Шунга қарамай ўйинни ўз томонимизга оғдириш учун вазиятлар ярата олдик. Аммо рақиб дарвозабонининг фаол ҳаракати «Навбаҳор»га ғалаба келтирди.

- «Ўлим гуруҳи» дегандингиз, ҳақиқатан шунга ўхшаяпти. «Насаф» учта фронтда курашади. ОЧЛ, Суперлига, Ўзбекистон Кубоги. Бу қийинчилик туғдирадими?

- Қийинчилик бўлаётгани йўқ, бир ҳафтада бир ўйин ўтказяпмиз. Ҳар бир учрашувга жиддий тайёргарлик олиб боряпмиз. Ҳақиқатда гуруҳимизда яхши жамоалар жамланган. Агар шу гуруҳдаги иккита клуб финалда учрашиб қолса ажабланмайман. Бўлиши мумкин. Чунки бу гуруҳдаги жамоалар ўйини ҳам, салоҳияти ҳам финалда ўйнашга қурби етади.

- «Навбаҳор» таркиби кучлими ёки Бабаян кучлими?

- Футболчи ёки мураббийни ажратиб кўрсатиш нотўғри. Бу ерда жамоа ҳисобга олинади. «Навбаҳор» ёки мураббийлар штабини муҳокама қилмоқчи эмасман. Бу умумий савол. «Навбаҳор» неча йиллардан бери олдига чемпионлик ва Кубокни ютишни мақсад қилиб қўяди. Жамоага бўлган эътибор жуда юқори. Таркибида 7-8 нафар миллий жамоа ўйинчилари бор. Умумий қилиб айтганда, яхши жамоа. Ҳозирда энг яхшилардан бири. Таркибга ва мураббийлар штабига қарасангиз ҳам бу нарса кўриниб турибди, - дейди Рўзиқул Бердиев ўйиндан сўнг.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар