15.04.2024 03:59
6591
Теглар
А Серия. Шомуродов гол урган ўйинда «Каляри» «Интер» билан дуранг ўйнади

Италия А Серияси якшанба оқшомидаги ўйинда «Каляри» турнир пешқадами «Интер» меҳмони бўлди. 

Учрашувда Элдор Шомуродов меҳмонлар сафида асосий таркибда майдонга тушиб, 78-дақиқагача ҳаракат қилди. Тюрамнинг голига жавобан Элдор 64-дақиқада ҳисобни тенглаштирди. Якунда жанговар дуранг қайд этилди - 2:2. 

Шу тариқа, «Интер» 83 очко билан чемпионлик арафасида турибди. Келаси турдаги Милан дербисида скудетто расмийлаштирилиши мумкин. «Каляри» 31 очко билан 14-ўринда бормоқда. 

А Серия. 32-тур
Интер — Каляри 2:2
Голлар:
 1:0 – 12 Тюрам, 1:1 – 64 Шомуродов, 2:1 – 74, пенальти Чалханўғлу, 2:2 – 82 Виола.
Интер: Зоммер, Дармиан (Думфрис, 75), Ачерби, Бастони (Бьюкенен, 86), Биссек, Димарко (Карлос Аугусто, 76), Мхитарян (Фраттези, 64), Чалханўғлу, Барелла, Санчес (Арнаутович, 76), Тюрам.
Каляри: Скуффет, Ди Пардо (Дзаппа, 78), Мина, Хацидьякос (Ветеска, 88), Оберт, Ауджелло, Янкто (Прати, 29), Макумбу, Сулемана, Лувумбу (Виола, 78), Элдор Шомуродов (Лападула, 78).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар