Ракитич «Барса»даги энг ёмон мағлубиятини айтди
Иван Ракитич «Барселона»нинг «Рома»дан учралган мағлубиятини (0:3) энг ёмони деб атади.
2018 йил апрелда Римда ютқазган каталонияликлар Чемпионлар Лигаси чоракфиналидан чиқиб кетишганди. «Барса» ўз уйида 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган, аммо сафарда 0:3 ҳисобида имкониятни бой берганди.
«Энг ёмон мағлубият Римда бўлган, чунки биз ўйинни шунчаки бериб қўйгандик. Рақибларни ғалаба билан табриклашингиз мумкин, лекин ўша учрашувни ўзимиз бой бергандик. Агар сиз ўйиндан узилиб қолсангиз, бу содир бўлади. Ва бу бизнинг айбимиз эди.
Агар ортга қайтиш мумкин бўлса, буни бошқача қилардик. Аммо сиз шунчаки «такрор» тугмасини боса олмайсиз. Футбол — айни дамда содир бўлаётган нарса, бу ҳақиқат», — деди «Барселона»нинг собиқ яримҳимоячиси.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар