13.04.2024 15:08
4648
Теглар
«ПСЖ» ходими Неймар машғулотларда ёш футболчини ургани, Витиняни ҳақоратлаганини айтиб берди

Неймар «ПСЖ»да жамоадошлари билан жанжаллашиб қолган ва Исмоил Ғарбининг бошига зарба берган.

«Неймар бош мураббий Кристоф Галтенинг ёрдамчиси билан жанжаллашиб, жамоадошларини қаттиқ ҳақоратлади. Кийиниш хонасида муҳит таранг эди, Неймар асабийлашиб ҳожатхонада йиғларди.

Машғулот вақтида Исмоил Ғарби тўпни қабул қилиб олганда Неймар уни туртиб юборди. Ва кейин у ерга йиқилган ёш ўйинчинининг бошига урди. Бу хатти-ҳаракатдан ҳамма ҳайратда қолган. 

Неймар Витиня билан ҳам можарога дуч келди, уни ҳақорат қилди. Витиня можарони юмшатишга ҳаракат қилганди, чунки у — яхши инсон ва муаммоларни хоҳламасди», — деди аноним тарзда гапирган «ПСЖ» ходими.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар