Хави «Кадис» билан ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди.
«Кадис» сўнгги 5 та ўйиннинг фақат биттасида мағлуб бўлган. Улар лигада қолиш учун курашмоқда. Уларнинг Ла Лигада қолиши хавф остида.
Бу қийин ўйин бўлади. «Кадис» — оддий футбол кўрсатадиган, яхши мувофиқлаштирилган, тажовузкор жамоа. Оғир бўлади. Агар чемпионатда охиригача курашмоқчи бўлсак, муҳим 3 очко учун жанг кечади.
Бу — жуда муҳим ўйин. Агар ютолмасак, чемпионлик масаласи амалда ҳал бўлиши мумкин. Мураккаб ва қийин, лекин биз сочиқ ташламаймиз.
Мағлуб бўлсак, класиконинг фойдаси кам бўлади. Келинг, нима бўлишини кўрамиз. Биз титул учун ўйнаймиз. Менимча, жамоани ортиқча илҳомлантиришнинг ҳожати йўқ», — дея каталонияликлар устозининг сўзларини келтиради Marca.
Ла Лига 31-туридан ўрин олган баҳс 13 апрелдан 14 апрелга ўтар кечаси соат 00:00да бошланади.
Маълумот учун, «Барса» Ла Лига якунига 8 та тур қолганида пешқадам «Реал»дан 8 очкога ортда қолмоқда.