Рафиня Чемпионлар лигасида ҳафта қаҳрамони деб топилди
«Барселона» яримҳимоячиси Рафиня УЕФА томонидан ЕЧЛда ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.
Бразилиялик футболчи ЕЧЛ чоракфинал ўйинида «ПСЖ» дарвозасига иккита гол уриб, «Барса»нинг ғалабасига (3:2) ҳисса қўшганди.
Рафинядан ташқари, Фил Фоден («Манчестер Сити»), Мартин Эдегор («Арсенал») ва Антуан Гризманн («Атлетико») ҳам Чемпионлар лигасида ҳафта қаҳрамони бўлиш учун номзодлар қаторига киритилганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар