Жамол Мусиала ёзда «Бавария»ни тарк этиши мумкин.
«Манчестер Сити» ёзда «Бавария» яримҳимоячисини қўлга киритиш учун бошқа топ-клубларга қарши курашда пешқадамлик қилмоқда, дея хабар беради Independent.
Муcиаланинг немис клуби билан шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган ва ҳозирча футболчи уни узайтиришга шошилмаяпти. 21 ёшли ҳавбек «Бавария» рақибларидан яхшироқ лойиҳа таклиф қилиши мумкинлигига ишонч ҳосил қилишни истайди. Бошқа клублар Жамолни шу йил ёки кейинги йил сотиб олишни ўйламоқда, энг кўп «Сити» қизиқиш билдирмоқда.
Манбанинг таъкидлашича, АПЛ чемпиони келаси мавсумда ҳужум чизиғини бир нечта ҳудудларда ўйнашга қодир бўлган икки футболчи билан кучайтиришни режалаштирмоқда, Кевин Де Брюйне 33 ёшга тўлди ва Фил Фоденнинг таъсири тобора ортмоқда. Мусиала трансфери катта ўйинчилардан бирининг сотилишини талаб қилади. «Сити» германияликдан ташқари «Вест Ҳэм»дан Лукас Пакета ва «Кристал Пэлас»дан Майкл Олисе номзодини ҳам кўриб чиқмоқда.
Таъкидланишича, Лондоннинг ғарбий қисмида ўсганлиги учун Мусиала ҳам Премер-лигага ўтишни афзал кўради. Яримҳимоячи 17 ёшида Германияга кўчиб ўтган.
«Ливерпул», «Барселона» ва «ПСЖ» ҳам Жамолга қизиқаётган клублар қаторига киради, аммо уларнинг барчасида турли хил бюджет чекловлари мавжуд.