12.04.2024 11:10
2525
Теглар
Лапорта «ПСЖ» устидан қозонилган ғалабадан сўнг «Барса» футболчиларини ҳамбургер билан сийлади

«Барселона» президенти ЕЧЛ чоракфиналида «ПСЖ» (3:2) устидан қозонилган ғалабадан сўнг футболчиларни меҳмон қилди. 

АS'нинг ёзишича, Жоан Лапортанинг ғалабага оғир-босиқ муносабати ўйинчиларни ҳайратда қолдирди. У футболчиларни алоҳида табриклади, лекин аввалгидек кучли ҳис-туйғуларни кўрсатмади.

Ўйиндан олдин Лапорта жамоага нутқ сўзламади, омад тиламади ва мукофот пули ваъда қилмади. Финал ҳуштаги янграгач, у футболчиларни ҳамбургерга лойиқ деб ҳисоблади ва Париж ресторанларининг биридан буюртма қилди.

Жамоалар ўртасидаги жавоб баҳси 16 апрел куни бўлиб ўтади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар