12.04.2024 12:33
3686
Теглар
Куман «Сити» — «Реал» ўйини ҳақида: «Мадрид клуби билан ўйинда ҳеч қачон фаворит ҳисобланмайсиз»

Роналд Куман «Манчестер Сити» ва «Реал» ўртасидаги қарама-қаршилик ҳақида гапирди.

Жамоалар Чемпионлар Лигасининг чоракфиналида тўқнаш келишди. Биринчи ўйин 3:3 ҳисобида дуранг билан якунланган бўлса, жавоб баҳси 17 апрел куни бўлиб ўтади.

«Реал»га қарши ўйинда сиз ҳеч қачон фаворит эмассиз, бу аллақачон кўп марта исботланган. Ажойиб ўйин бўлди, менга жуда ёқди. Жавоб баҳси ҳам зўр бўлади.

Кейинги босқичга ажойиб ўйин кўрсатган жамоа чиқади», — деди Нидерландия миллий жамоаси бош мураббийи.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар