12.04.2024 11:12
2897
Теглар
Коман «Бавария»дан кетиш ҳақида ўйламоқда

Кингсли Коман Англия ва Испанияда ўйнамоқчи.

27 ёшли вингернинг «Бавария» билан шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган.

Bild хабарига кўра, франциялик футболчи яқин орада клубини ўзгартиришга қарши эмас. У Англия ёки Испанияга кўчиб ўтишни ўйламоқда.

8 карра Германия, 2 мартадан Франция («ПСЖ»да) ва Италия («Ювентус»да) чемпиони бўлган футболчи Премер-лига ҳамда Ла Лигани ҳам ютмоқчи. 

Бундеслиганинг ушбу мавсумида Коман 16 ўйин ўтказиб, 3 тадан гол ва ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар