«Ливерпул» бош мураббийи Юрген Клопп Европа Лигаси 1/4 финалидан ўрин олган «Аталанта» билан ўйиндан (0:3) сўнг ўз фикрларини билдирди.
«Афсуски, ўйин ҳақида яхши нарса гапира олмайман. Старт яхши бўлди, Дарвин Нунес вазиятларга чиқди, лекин ўшандан бошлаб ўйин жуда ёмонлашди ва айтиш учун ҳеч қандай ижобий нарса йўқ.
Менга тўпни эгаллашдаги тактик жойлашувимиз ёқмади. Рақибга тўпни бердик, кейин ҳамма бошқа ўйинчининг орқасидан кетди. Офсайддан гол урдик, аммо биз томондан ёмон ўйин бўлди. «Аталанта» яхши ўйин ўтказди, 3 та гол урди ва ғалаба қозонишга ҳақли эди.
Душанба куни бу ўйинни қайта кўраман. Агар бир нечта вазиятларда бошқача ҳаракат қилсак, яхшироқ ўйнашимизни биламан. Ўйинга қайта оламизми? Ҳа, яхши ўйнасак, бунинг иложи бор. 3:0 ҳисобида ғалаба қозона оламизми? Билмадим. Ҳозир биз ўзимизни жуда ёмон ҳис қиляпмиз ва бу жуда муҳим.
Бу ёмон ўйин эди. Шу боис мағлуб бўлдик. Бундай пайтларда рақиб кейинги босқичга чиққандек туюлади. Аммо жавоб ўйинини ўтказмагунимизча, ундай эмас.
Бундай мағлубият биз билан тез-тез содир бўлмаган, шунинг учун якшанба куни дарҳол муносабат билдиришимиз керак. Ҳозир ёқимсиз ҳис-туйғуларни бошдан кечиряпмиз. Йигитлар, эҳтимол, уйга боришади ва ухлаб қолишади. Аммо биз «Кристал Пэлас»га қарши баҳсга тайёргарлик кўришимиз керак.
Кўп ўйинчилар кўп нуқталарда ёлғиз кўринди. Бу жуда ёмон эди. Якунда бизда яхши имкониятлар бўлди, аммо улардан фойдалана олмадик.
Биламан, йигитлар яхшироқ ўйнашлари мумкин, лекин улар бугун буни уддалай олишмади ва якшанба куни реакция кўрсатишимиз керак. Ишончим комилки, улар буни уддалашади», — деди Клопп.