Франция миллий жамоаси футболчилари Еврони ютган тақдирда қанчадан мукофот пули олишлари маълум бўлди.
2024 йилги қитъа чемпионати 14 июндан 14 июлга қадар Германияда бўлиб ўтади.
Франция футбол федерацияси турнирларда қатнашишдан олинган даромаднинг 30 фоизини футболчиларга беради. Евро-2024да жамоалар учун тўланадиган ҳақ: гуруҳ босқичидаги ҳар бир ғалаба учун 1 млн евро ва дуранг учун 500 минг евро; 1/8 финалга чиқиш учун 1,5 млн евро; чоракфиналга 2,5 млн евро; яримфиналга 4 млн евро, финалчилар учун 5 млн евро ва ғолиб учун қўшимча 8 млн евро.
Бир жамоа олиши мумкин бўлган максимал пул 28,25 млн еврони ташкил қилади. Шу тариқа, агар Франция турнирда ғалаба қозонса, ўйинчиларга 8,47 млн евро тақсимланади.
Бир ўйинчи учун аниқ пул мукофоти қайдномага боғлиқ бўлади: агар 23 нафар ўйинчи киритилса, уларнинг ҳар бири 320 минг евродан олади. Агар 26 футболчига рўйхатдан ўтишга рухсат берилса, индивидуал мукофот миқдори 290 минг еврога тушади.
L'Equipe таъкидлашича, УЕФА тўловларидан ташқари, француз футболчилари имиж ҳуқуқидан ҳам даромад олишади — жамоа финалга чиқса, ўйинчилар қўшимча 150 минг евродан олишади (ҳар бир баҳсга 21 200 евро).
Шу тариқа Франция миллий жамоасининг бир футболчиси учун умумий мукофот пули чемпион бўлган тақдирда 470 минг еврога етиши мумкин. Таққослаш учун, ЖЧ-2022да финалгача борган футболчиларнинг ҳар бири 490 минг евродан олган.