Венсан Компани икки ўйинга дисквалификация қилинди
«Бёрнли» бош мураббийи Венсан Компани жамоасининг кейинги икки ўйинини ўтказиб юборади.
Sky Sports хабарига кўра, АПЛ 30-тури доирасидаги «Челси»га (2:2) қарши учрашувда ҳакам томонидан четлатилган белгиялик мутахассис 2 ўйинга дисквалификаиця қилиниб, 10 минг фунтга жаримага тортилди.
Эслатиб ўтамиз, Венсан «Челси» билан ўйинда жамоаси дарвозаси томон белгиланган пеналтидан норози бўлган ва жиддий эътироз билдиргани учун ҳакам томонидан қизил карточкага лойиқ кўрилганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар