11.04.2024 22:44
2468
Теглар
«Уларда яхши имконият бор». Куман «Барса»нинг ЕЧЛ финалига чиқишига ишонмоқда

Каталония клубининг собиқ бош мураббийи Роналд Куман «Барселона»нинг Чемпионлар лигасида ғолиб бўлиш имкониятини баҳолади.

«Барса» Чемпионлар лигасида ғолиб чиқа оладими? Албатта, улар чоракфиналда, бунинг имкони бор. Улар яримфиналга чиқишса, «Атлетико» ёки «Боруссия»га қарши ўйнашади. Бу жамоалар эса «Реал» ёки «Сити» эмас. Шундай экан, финалга чиқишнинг яхши иложи бор», - дейди Роналд Куман.

Маълумот учун, Каталония жамоаси ЕЧЛ чоракфиналида Париж жамоасини сафарда 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар