11.04.2024 12:03
1165
Симеоне: «Боруссия» ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. Жавоб ўйини оғир бўлади»

«Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне ЕЧЛ чоракфиналида «Боруссия Д» (2:1) устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдирди. 

«Рақиб ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. Улар ҳужум чизиғида ўзгаришлар қилишди, тезкор вингерларни туширишди, ҳужумчиларни алмаштиришди. Натижада биз орқага чекиндик. Лино яхши вазият яратганида учинчи голни ура олмадик, кейин ҳисоб 2:1 бўлди. 

60-70 дақиқани яхши ўтказдик. Қайсидир паллада рақиб босим ўтказа бошлаши ва ҳисобни тенглаштириши ҳам табиий бўларди. 

Иккинчи ўйин жуда қийин ва муҳим бўлади. Биз ҳамма нарсага тайёр бўлишимиз керак», — деди «матрасчилар» устози Movistar эфирида.

Жавоб беллашуви 16 апрел куни Дортмундда ўтказилади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар