L’Equipe нашри Чемпионлар лигаси чоракфинали доирасидаги «ПСЖ» — «Барселона» (2:3) учрашувидан кейин футболчиларнинг ҳаракатини баҳолади.
Унга кўра, «Пари Сен-Жермен» форварди Килиан Мбаппе ўйиннинг энг ёмон ўйинчиларидан бири бўлди. Франциялик ҳужумчи шу куни 10 баллик тизимда 3 баллга лойиқ кўрилган. Ундан ҳам пастроқ баҳога «ПСЖ» янги ўйинчиси Лукас Бералдо лойиқ кўрилган – 2.
Ўйинда энг юқори баҳога Каталония клуби вингери Рафиня муносиб кўрилди – 8 балл. Бразилиялик футболчи шу куни дублга эришди.
L’Equipe нашри ўйинчилар ҳаракатини қуйидагича баҳолаган:
«Барселона»: Марк-Андре тер Штеген – 6, Жоау Канселу – 5, Пау Кубарси – 6, Рональд Араухо – 6, Жюль Кунде – 6, Френки де Йонг – 5, Серхи Роберто – 4, Рафиня – 8, Илкай Гундўған – 6, Ламин Ямал – 5, Роберт Левандовски – 7.
«ПСЖ»: Жанлуиджи Доннарумма – 3, Маркиньос – 5, Лукас Эрнандес – 4, Лукас Бералдо – 2, Нуну Мендеш – 6, Витинья – 7, Ли Кан Ин – 4, Фабиан Руис – 5, Марко Асенсио – 3, Усмон Дембеле – 6, Килиан Мбаппе – 3.