Хави «Барса» Мбаппени қандай тўхтатиб қолганини айтди
«Барселона» бош мураббийи Хави «ПСЖ»га қарши учрашувдан (3:2) кейин Килиан Мбаппенинг ушбу ўйинда ўзини кўрсата олмагани ҳақидаги саволга жавоб қайтарди.
«Парк де Пренс»даги баҳсда мезбонлар мағлубиятга учради, Килиан Мбаппе эса самарадорлик кўрсата олмади.
«Мбаппени қандай тўхтатишга эришдик? Бу – жамоавий меҳнат. Араухо ва Кундедан ўйин давомида Килиандан жуда эҳтиёт бўлиши талаб этилганди ва бутун ҳимоя чизиғи ҳам Мбаппенинг бу ўйинда ўзини кўрсата олмаслиги учун ҳал қилувчи ролни ўйнади», - дейди Хави.
Маълумот ўрнида, ушбу жамоалар ўртасидаги чоракфинал жавоб баҳси 16 апрел куни Барселонада бўлиб ўтади.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар