11.04.2024 14:23
1571
«Бу совринни Юрген Клопп учун ютмоқчимиз». Эллиотт «Ливерпул»нинг Европа лигасидаги мотивацияси ҳақида

«Ливерпул»нинг англиялик яримҳимоячиси Ҳарви Эллиотт Европа лигасидаги мотивация ҳақида гапириб, чоракфинал дастлабки учрашуви доирасида «Аталанта»га қарши ўтадиган баҳс олдидан фикри билан ўртоқлашди.

«Бу турнирдаги ғолиблик биз учун катта соврин бўларди. Айниса, Юрген Клоппнинг мавсум якунида жамоани тарк этаётганида уни ушбу соврин билан кузатиш ажойиб бўларди. Ўйинчи сифатида биз барча имкониятимизни ишга соламиз. Бу орқали мураббийимизга миннатдорчилик билдирамиз. Ҳар ҳолда у биз учун жуда кўп иш қилди», - дея Эллиоттнинг сўзларини келтирган клуб расмий сайти.

Маълумот учун, Юрген Клопп 2015 йил «Ливерпул»да иш бошлагач, Европа лигаси кубоги – Клопп қўлга киритмаган ягона соврин бўлиб турибди. 2015/16 йилги мавсумда мерсисайдлар германиялик мураббий қўл остида Европа лигаси финалида «Севиля»га мағлубиятга (1:3) учраганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар