11.04.2024 14:10
2379
Теглар
«Барселона» 2025 йилда Уилямс билан шартнома тузмоқчи ва бу борада футболчининг розилигини олди

«Барселона» Нико Уилямс билан шартнома имзолаш устида ишламоқда.

Diario Sport хабарига кўра, каталонияликлар «Атлетик» вингери билан алоқада бўлиб, унинг трансферга розилигини таъминлаш ишларидa муваффақиятга эришган.

21 ёшли футболчи ҳозирги жамоасида яна бир йил қолиб, еврокубокларда ўйнамоқчи. Унинг қарорига 2025 йилги Европа Лигаси финали Билбаода ўтказилиши ҳам таъсир кўрсатмоқда.

«Барса» 2025 йилда Уилямсни сотиб олишга тайёр бўлади. Товон пули — 50 млн евро.

Бу мавсумда вингер Ла Лигада 24 та ўйин ўтказиб, 8 та голли узатмани амалга оширди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар