11.04.2024 17:52
7664
Теглар
Алвес Неймарнинг отасидан олган пулни қайтарди

Дани Алвес суд харажатлари учун Неймарнинг отасидан олган 150 минг евро қарзини қайтарди.

Январь ойида Неймарнинг оиласи «Барселона»нинг собиқ футболчисига зўрлаш айблови бўйича ишда ўзини ҳимоя қилиш учун адвокат ёллаган. Шунингдек, суд жараёнида 150 минг евро берган.

Кейинчалик Алвес 4,5 йилга қамалган, аммо ҳукм якуний кучга киргунга қадар 1 миллион евро миқдорида гаров эвазига қўйиб юборилганди.

ESPN хабарига кўра, Алвес Неймарнинг отасига 150 минг евро қарзни қайтарган. Данининг адвокати маблағ ўтган ҳафта қайтарилганини тасдиқлаган.

Қайд этилишича, Неймарнинг отаси январ ойида жабрланувчига тўлаган 150 минг евро товон пулидан сўнг суд Алвесга нисбатан енгилроқ жазо чиқарган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар