11.04.2024 13:01
4584
«Аллоҳ куч-қувват берди» – Аббосбек Файзуллаев Рамазон ойини қандай ўтказганини айтиб берди

ЦСКА клуби ҳамда Ўзбекистон миллий жамоаси яримҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев Рамазон ойи рўзасини қандай тутгани ҳақида гапириб берди.

«Рўза тутишга болалигимдан одатланганман. Бу йил Рамазон ойида соат 03:30дан 19:30га қадар рўза тутдим. Қуёш ботганидан кейин таомланиб, жуда кўп сув ва витаминлар ичдим. Ҳа, баъзида машғулотлар пайтида жуда чанқаш ва ҳолсизлик бўлади. Аммо иймон ва эътиқод билан сабр қилиб, Аллоҳнинг ўзи куч-қувват берди», - дея Аббосбек Файзуллаевнинг сўзларини келтирган инсайдер Иван Карпов.

Қайд этилишича, Файзуллаев ўйин кунларидан ташқари бошқа кунларда рўза тутган.

Маълумот учун, 20 ёшли яримҳимоячи жорий мавсум ЦСКА сафида РПЛда 16 ўйинда 3та гол ва 4та ассистга муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар