10.04.2024 17:17
3978
Теглар
Винисиус ЕЧЛ плей-офф баҳсларидаги натижаси бўйича Мессига етиб олди

Винисиус Жуниор Чемпионлар лигаси плей-офф ўйинларидаги ассистлар сони бўйича Лионел Мессига етиб олди.

Чоракфинал доирасидаги «Реал Мадрид» – «Манчестер Сити» (3:3) учрашувида 23 ёшли бразилиялик вингер иккита ассистга муаллифлик қилди.

Шу тариқа, Винисиуснинг плей-оффлардаги ассистлари сони 12тага етиб, у бу борада «Барселона» собиқ ҳужумчиси Лионел Мессига етиб олди.

Қайд этиш жоиз, «Реал» ўйинчиси бу натижага 25 ўйинда эришган бўлса, аргентиналик ҳужумчи ЕЧЛдаги 77 ўйинда 12та ассист қайд этган.

Маълумот учун, Роналду «МЮ», «Реал», «Ювентус» сафида ЕЧЛ плей-офф баҳсларида 67 ўйинда 15та голли узатмага эришган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар