«У кийиниш хонасида қайт қилди» — Гвардиола де Брюйне «Реал» билан ўйнамагани ҳақида
Кевин Де Брюйне «Реал» билан ўйин олдидан ўзини ёмон ҳис қилди.
«Манчестер Сити» яримҳимоячиси Чемпионлар Лигаси чоракфинал баҳсида захира ўриндиғида қолди.
«Кевин ўзини яхши ҳис қилмаяпти. Стадионга келгунимизча у тайёр эди.
Аммо келганимиздан кейин, у кийиниш хонасида қусишни бошлади ва тайёр эмаслигини айтди», — деди «шаҳарликлар» бош мураббийи Пеп Гвардиола.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар