Тухел: «Бавария» ғалаба қозониши мумкин эди. Команда яхши вазият бўлди ва яна яққол пеналти берилмади»
«Бавария» бош мураббийи Томас Тухел ЕЧЛ 1/4 финалидан ўрин олган «Арсенал» (2:2) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.
«Ўйлашимча, бугун ғалаба қозонишимиз мумкин эди. Баҳс сўнгида Кингсли Команда имконият бўлди ва биз қўл билан ўйин (тўпни ўйинга киритишда Габриэл билан бўлган вазият) учун пеналти тепишимиз мумкин эди.
«Ҳайденҳайм»га (2:3) қарши баҳсдан кўра яхшироқ ўйнашимиз кераклигини билардик. Дурангга эришдик, вазият аниқ. Бизга мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши ва бугунгидек иштиёқ керак. Шунда кейинги босқичга чиқишимиз мумкин», — деди мюнхенликлар устози Amazon Prime эфирида.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар