10.04.2024 11:05
4275
Гвардиола: «Реал»нинг қарши ҳужумларини назорат қилиш имконсиз. Бизда тўп йўқотишлар кўп бўлди»

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола ЕЧЛ 1/4 финалидан ўрин олган «Реал» (3:3) билан ўйиндан кейин ўз фикрларини билдирди.

«Ўйлайманки, мухлислар 6 та гол кўриб, яхши вақт ўтказишди.

«Реал»нинг қарши ҳужумларини назорат қилиб бўлмайди. Жуда ишончли ўйинчилар тўпни йўқотишди, бизда йўқотишлар кўп бўлди.

Биламизки, бу майдонда «Реал»га қарши ўйин ҳуштак чалинмагунча тугамайди. Узоқ вақт давомида жуда яхши ўйнадик ва тўп ўтказиб юбормадик. Тобора кўпроқ хавфли вазиятлар яратдик ва 2 та ажойиб гол ура олдик.

Танаффусда нима дедим? Олдинда 45 дақиқа, кейин яна 90 дақиқа борлигини айтдим. Агар биз уюшқоқлик билан ҳужум қилмасак, ҳеч нарсага эриша олмаймиз. Анча хотиржам ўйнашимиз керак. Рақибни қанотлар ва орқага тортиб, Фоден ва Гвардиолнинг қўшилишини кутишимиз керак эди. 

«Реал»нинг қарши ҳужумларини тўхтатиш? Ҳеч нарса имконсиз эмас, лекин бу жуда қийин. Уларнинг сонини камайтириш керак. Уларнинг ўйинчилари дриблинг орқали ғалаба қозонишга қодир. Шунингдек, жамоани бошқара оладиган Кроос бор», — деди «шаҳарликлар» устози Movistar эфирида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар