10.04.2024 12:54
3389
Галлас: «Арсенал» бу йил эмас, келаси мавсумда АПЛни ютади. Мудрик трансфери уларга ёрдам бериши мумкин»

Вилям Галласнинг фикрича, Михаил Мудрик «Арсенал»га Премер-лигада ғолиб бўлишга ёрдам бериши мумкин.

«Эммануэл Пети Мудрикнинг «Арсенал»га ўтиши мумкинлиги ҳақида гапирди, чунки Артета уни яхши кўради. Мудрикнинг тезлиги ва ўйин сифати ҳисобга олинса, у яхши мос келиши мумкин. 

Михаил «Челси»га ўтишидан олдин, «Арсенал» уни деярли қўлга киритганди. Лекин у фикрини ўзгартирди ва буни унутмаслик керак.

Мен аллақачон айтганманки, «Арсенал» чемпионликка бу йил эмас, келаси йили эришади ва агар улар Мудрикни сотиб олишса, бу уларга ёрдам бериши мумкин», — деди «Челси» ва «Арсенал»нинг собиқ ҳимоячиси.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар