«Арсенал» бош мураббийи Микел Артета ЕЧЛ 1/4 финалидан ўрин олган «Бавария» (2:2) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.
«Ўйинда турли вазиятлар бўлди. Баҳсни жуда яхши бошладик, устунлик қилдик ва рақибга вазият яратишга йўл қўймадик. Жуда яхши гол урдик ва кейин Бен Уайт Нойер билан бирга-бир вазиятга чиқди. Агар ҳисоб 2:0 га айланганида, ҳаммаси бутунлай бошқача бўларди.
Аммо рақиб гол урди ва бироз тушунмовчилик юзага келди. Иккинчи гол ғалати бўлди, аммо бу — Чемпионлар Лигаси, сиз хато қиласиз ва жазоланасиз.
Рақибга югуриш учун бўш ҳудуд қолдирдик, улар жуда хавфли эди. Лекин 1:2 бўлаётганида ритм топишга уриндик, зич ҳаракат қилдик. Алмаштиришлар ўйинга таъсир қилди.
Чемпионлар Лигасида рақибга бирор нарсага имконга берсанг, у бундан фойдаланади. Сизни жазолашади. Бу футбол. Бизнинг қила оладиганимиз — яхшироқ бўлиш.
Мюнхенга бориб, ғалаба қозонишга қодир эканлигимизга ишонаман. Жуда яхши тайёргарлик кўришимиз керак», — дея «тўпчилар» устозининг сўзларини келтиради ВВС.