10.04.2024 09:34
4139
Теглар
Анчелотти: «Жавоб баҳсида ҳам шундай ўйнасак, кейинги босқичга чиқишимиз мумкин»

«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти ЕЧЛ 1/4 финалидан ўрин олган «Манчестер Сити» (3:3) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди. 

«Қаттиқ кураш ва тенг ўйин. Юқори прессинг билан ўйнаганимизда, ҳаммаси яхши бўлди. Ўтиш фазаларидан унумли фойдаланишга ҳаракат қилдик.

Жаримадан тўп ўтказганимиз кутилмаган бўлди, лекин яхши жавоб қайтардик. 60 дақиқа давомида жуда яхши ўйнадик. Кейин «тўққизлик»дан икки гол ўтказиб юбордик ва бу зарбаларни қайтаришнинг иложи бўлмади. 

Схема билан «Сити»ни ҳайратда қолдирдимми? Менимча, ҳа. Иккинчи гол идеал бўлди, футболчилар ажойиб ҳаракат қилишди. Чап қанотда Винисиус ва Родриго билан вазиятлар яратиш имкониятига эга бўлдик. Бундан қониқдим. 

Биринчи ўйиндан кейин бироз устунликка эга бўлишни истардим, аммо шунга қарамай хурсанд бўлишимиз керак. Биз курашдик. Агар иккинчи ўйинда ҳам шундай ҳаракат қилсак, яримфиналга чиқишимиз мумкин бўлади», — деди мадридликлар устози Movistar эфирида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар