09.04.2024 17:27
2334
Ўзбекистон Осиё кубоги U23 учун 23 футболчини рўйхатдан ўтказди. Ҳусанов ва Файзуллаев таркибда йўқ

Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси ОФКга Осиё кубоги учун 23 нафар футболчидан ташкил топган рўйхатни тақдим этди. 

Қайд этиш керак, регламентга биноан жамоалар якуний рўйхатга мусобақа стартига қадар ўзгартириш киритишлари мумкин. 

«Айни пайтда хорижда тўп сурувчи легионер футболчиларимизнинг клублари билан музокаралар давом эттирилмоқда ва якуний рўйхат ЎФА расмий саҳифаларида эълон қилинади», - дейилади ЎФА расмий сайти хабарида.

Аввалроқ, Равшан Эрматов Абдуқодир Ҳусанов ва Аббосбек Файзуллаевни олимпия жамоаси сафида Осиё кубоги U23га олиб бориш масаласида «Ланс» ва ЦСКА билан музокара олиб борилаётгани ҳақида хабар берганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар