«Бавария» бош мураббийи Томас Тухел «Арсенал»га қарши ЕЧЛ чоракфинали олдидан ўз фикрларини билдирди.
«Арсенал» — ҳозирда Премер-лиганинг энг яхши жамоаси ва барча статистика буни тасдиқлайди. Улар фантастик формада. Шунингдек, улар — ўйин стандартлари бўйича Европанинг энг яхши жамоаси.
Рақибдан бироз ортдамиз. Улар кетма-кет иккинчи йил юқори савияда барқарор ўйнаб, энергия кўрсатишмоқда. Артета даврида клубнинг маданияти ўзгарди.
Бу мавсумда Чемпионлар Лигасида яхши ўйнаяпмиз. Минимум мақсадга эришдик – чоракфиналга кўп жамоалар чиқа олмайди. Энди кўп нарса омадга боғлиқ. Баъзида ҳакамнинг биргина қарори бундай қарама-қаршиликларнинг натижасига таъсир қилиши мумкин.
Биз яримфиналга чиқмоқчимиз. Бунинг учун иккита ажойиб ўйин ўтказишимиз керак», — деди германиялик мутахассис.
«Арсенал» — «Бавария» баҳси 9 апрелдан 10 апрелга ўтар кечаси соат 00:00да бошланади.