09.04.2024 20:27
961
Теглар
Тухел Кейн ҳақида: «Уни гол уришдан ушлаб қоладиган ҳеч нарсани кўрмаяпман»

Томас Тухел Ҳарри Кейнни яна «Арсенал» дарвозасини ишғол этишига ишонмоқда. 

«Ҳарри учун чемпионлар лигасида «Арсенал»га қарши ўйнаш ёқимли деб ўйлайман. Уни гол уришдан ушлаб қоладиган ҳеч нарсани кўрмаяпман. 

Кейн Англия ва «Тоттенҳэм»га ҳар доим ғалаба қозонишда ёрдам берган. Энди навбат «Бавария»га. Уни тўхтайди деб ўйламайман», — дейди германиялик мутахассис.

«Бавария» бугун, 9 апрел куни ЕЧЛ 1/4 финал доирасида «Арсенал» меҳмони бўлади.

Маълумот учун, Ҳарри Кейн «Тоттенҳэм» сафида «Арсенал»га қарши 19 ўйинда майдонга чиқиб, 14 та гол урган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар