09.04.2024 17:12
4311
Теглар
Роналду 2 ўйинга дисквалификация қилинади

Криштиану Роналду Саудия Арабистони чемпионатининг икки ўйинига четлатилиши кутилмоқда.

Португалиялик 39 ёшли форвард Саудия Арабистони Суперкубоги доирасидаги «Ан-Наср» ва «Ал-Ҳилол» (1:2) ўйинида майдондан четлатилганди. 

Четлатилишдан кейин ҳакамнинг қарорига қарсак чалган футболчининг ҳаракати ва ўйиндаги четлатилиши тажовузкор ҳаракат дея малакаланган.

Қайд этилишича, Саудия Арабистони футбол федерацияси Роналдуни 2 ўйинга дисквалификация қилиб, 20 минг риёл жаримага тортади..

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар