09.04.2024 18:19
5115
Теглар
«Реал» - «Манчестер Сити», «Арсенал» «Бавария»га қарши. ЕЧЛ 1/4 финали тахминий таркиблари билан танишинг

Бугун, 9 апрелдан бошлаб Европа Чемпионлар лигаси чоракфинал ўйинларига старт берилади. Босқичнинг марказий афишалари сифатида Мадрид ва Лондонда ўтадиган баҳслар таърифланмоқда. 

«Арсенал» мухлислари қаршисида ушбу турнирдаги энг ноқулай рақибларидан бири «Бавария»га қарши саф тортса, сўнгги йилларда ЕЧЛда жиддий қарама-қаршиликка айланиб бораётган «Реал» ва «Манчестер Сити» ўртасидаги биринчи тўқнашув Мадридда бўлиб ўтади.

УЕФА расмий сайти учрашувлар олдидан жамоаларнинг тахминий таркибларини тақдим этди.

ЕЧЛ. Чоракфинал. Биринчи учрашув.
9 апрел (сешанба)
«Арсенал» - «Бавария»
Ўйин бошланиш вақти: 00:00
ТВ-трансляция: Foreign Language
«Арсенал»: Райя; Уайт, Салиба, Габриэл, Томиясу; Райс, Эдегор, Ҳаверц; Сака, Жесус, Мартинелли
Ўйнамайди: Тимбер (жароҳат)
«Бавария»: Нойер; Киммих, Де Лихт, Дайер, Геррейру; Лаймер, Горецка; Сане, Мусиала, Коман; Кейн
Ўйнамайди: Боэй (жароҳат), Сарр (жароҳат)
Сўроқ остида: Коман (жароҳат), Нойер (жароҳат), Павлович (бетоб)

«Реал» - «Манчестер Сити»
Ўйин бошланиш вақти: 00:00
ТВ-трансляция: Спорт
«Реал»: Лунин; Карвахаль, Чуамени, Рюдигер, Менди; Вальверде, Кроос, Камавинга, Беллингем; Винисиус Жуниор, Родриго
Ўйнамайди: Куртуа (жароҳат), Алаба (жароҳат)
«Манчестер Сити»: Эдерсон; Льюис, Стоунз, Рубен Диаш, Аканжи; Родри; Бернарду Силва, де Брюйне, Фоден, Грилиш; Холанд
Ўйнамайди: Аке (жароҳат), Уокер (жароҳат)
Сўроқ остида: Гвардиол (номаълум)

Жавоб ўйинлари 17 апрел куни бўлиб ўтади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар