09.04.2024 12:24
1388
Поттер «Аякс» таклифига рад жавобини берди

Грэм Поттер «Аякс»ни бошқаришдан бош тортди.

Sky Sports хабарига кўра, «Брайтон» ва «Челси»нинг собиқ устози «Аякс» бош мураббийлигига асосий номзод эди. Бироқ музокаралардан сўнг 48 ёшли мутахассис амстердамликлар таклифини рад этди.

Аввалроқ «Манчестер Юнайтед» Эрик тен Ҳаг ўрнига Поттерни номзодлар қаторида кўриб чиқаётгани ҳақида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда «Аякс»ни бошқараётган Жон ван'т Схип мавсум якунида бош мураббийлик лавозимини тарк этиб, клуб техник директори лавозимига ўтади. 

Амстердамликлар Нидерландия чемпионатида 29 турда 45 очко тўплаб, 6-ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар