09.04.2024 13:42
3548
Теглар
Кассано: «Моуринио энди мураббийликка қодир эмас. У ҳамон 10 йил аввалги ишларини қиляпти» 

Антонио Кассано Жозе Моуриниони кескин танқид қилди.

Португалиялик мураббий январ ойида «Рома»дан истеъфога чиқарилганидан бери ишсиз қолмоқда.

«Моуринио мураббий сифатида тўлиқ тугади. У энди мураббийликка қодир эмас — ҳамон 10 йил олдинги ишларини қиляпти.

У «Рома»да Паредесни туширмади, Бовени Пеллегринидан афзал кўрди. Де Росси эса «Рома» ўйинчиларини улар кучли жамоа эканлиги ва ажойиб ишни бажаришаётганига ишонтирди», — деди «Рома», «Реал» клублари ва Италия миллий жамоасининг собиқ ҳужумчиси RAI эфирида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар