09.04.2024 17:39
2336
Касиляс: «Сити» — ажойиб жамоа, аммо рақиб «Реал» бўлганида ҳаммаси бошқача бўлади»

Афсонавий дарвозабон Икер Касиляс бугун, 9 апрел куни бўлиб ўтадиган ЕЧЛ 1/4 финал доирасидаги «Реал» — «Манчестер Сити» баҳси ҳақида гапирди. 

«Бу Европадаги сўнгги 10 йилликнинг асосий қарама-қаршиликларидан биридир. 

Ушбу мавсумда «Реал» нафақат «Сити»ни мағлуб этишга, балки ЕЧЛда ҳам ғалаба қозонишга қодир деб ўйлайман. 

Ҳа, «Сити» — ажойиб жамоа, аммо рақиб «Реал» бўлганида ҳаммаси бошқача бўлади», — дейди мадридликларнинг собиқ посбони.

Маълумот учун, Мадриддаги баҳс соат 23:59да бошланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар