Таиландда ўтадиган Осиё кубогига тайёргарлик доирасида Ўзбекистон футзал жамоаси сафарда Қозоғистонга қарши майдонга тушди.
Таразда ўтган учрашувда Хосе Венасио Лопес шогирдлари қўшниларимиз устидан ғалабага эришишди – 6:5.
Ўртоқлик ўйини. 9 апрел
Қозоғистон — Ўзбекистон – 5:6
Голлар: Рашид (2), Арнол Кнауб (6, 20, 40), Эдсон (38) — Аброр Аҳмаджонов (4), Самариддин Беркинов (10), Ихтиёр Ропиев (25, 29, 35), Аббос Элмуродов (40).
Ўзбекистон (бешлик): Аббос Элмуродов, Ихтиёр Ропиев, Илҳом Ҳамроев, Ҳусниддин Нишонов, Элбек Тўлқинов.
Захира: Анваров, Ботиров, Адилов, Жўраев, Раҳматов, Усмонов, Аҳмаджанов, Худойбердиев, Беркинов.
Маълумот учун, икки кун аввалги баҳсда томонлар 2:2 ҳисобини қайд этишганди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон футзал миллий жамоаси Осиё кубоги-2024 баҳсларини 17 апрел куни Австралияга қарши ўйин билан бошлайди.