09.04.2024 12:25
2631
Феликс Силвани «Барса»га ўтишга кўндирганига ишонмоқда

Жоау Феликс «Манчестер Сити»даги ҳамюрти Бернарду Силвани «Барселона»га ўтишга қандай ишонтиришини айтиб берди.

— Агар Силва ўтса, ундан комиссия тўловини сўрайман (кулади). У келса, ҳамма ундан хурсанд бўлади.

Бернарду ҳамма нарсада жуда эҳтиёткор. У мендан Каталонияда қаерда қолиши, қаерда овқатланиши, хавфсизлик ҳақида сўради... У мендан ҳамма нарса ҳақида сўради, мен эса солиқлар тўғрисида гапирдим, чунки шу нарса хаёлимга келди.

— Уни ишонтира олдингизми?

— Менимча, ҳа. Лекин бу менга боғлиқ эмас», — деди «Барселона»да ижарада ўйнаётган яримҳимоячи Catalunya Radio'га берган интервюсида.

Эслатиб ўтамиз, португалиялик футболчи аслида «Атлетико»га тегишли.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар