10.04.2024 01:57
3470
Теглар
ЕЧЛ. «Сити» Мадридда «Реал»га қарши, «Бавария» Лондонда «Арсенал» билан жанговар дуранг қайд этди

Европа Чемпионлар Лигасида чоракфинал баҳслари жанговар дуранглар билан бошланди. 

Мадридда «Реал» ва «Манчестер Сити» ўртасидаги суперголларга бой «отишма»да дарвозаларга 6 бор тўп киритилди. Натижада яримфинал масаласи Манчестердаги ўйинга қолди. Мезбонлардан Родриго ва Валверде, меҳмонлардан Силва, Фоден ҳамда Гвардиол тўп киритишди. Шунингдек, Диас автогол муаллифига айланди. 

Лондондаги беллашув ҳам қолишмади. «Бавария» «Арсенал» майдонидан дуранг билан қайтди. Сака ва Троссарнинг голларига Гнабри ҳамда Кейн жавоб берди.

Ушбу жуфтликларда жавоб баҳслари 17 апрел куни бўлиб ўтади. 

ЕЧЛ. 1/4 финал. 9 апрел
Дастлабки ўйинлар
Реал — Манчестер Сити 3:3
Голлар:
Диаш (12, автогол), Родриго (14), Валверде (79) — Силва (2), Фоден (66),  Гвардиол (71). 
Реал – Лунин, Карвахал, Рюдигер, Чуамени, Менди, Кроос (Диас, 72), Валверде, Камавинга, Беллингҳэм, Винисиус (Хоселу, 86), Родриго (Модрич, 72).
Манчестер Сити – Ортега, Аканжи, Стоунз, Диаш, Гвардиол, Ковачич, Грилиш, Бернарду Силва, Родри, Фоден (Алварес, 87), Ҳоланд.
Огоҳлантиришлар: Чуамени (1), Аканжи (37), Карвахал (81), Силва (88).

Арсенал — Бавария 2:2
Голлар:
Сака (12), Троссар (76) — Гнабри (18), Кейн (32, пеналти).
Арсенал – Райя, Уайт, Габриэл, Салиба, Кивиор (Зинченко, 46), Жоржинио (Жезус, 67), Эдегор, Райс, Ҳавертц (Парти, 86), Мартинелли (Троссар, 66), Сака.
Бавария – Нойер, Дайер, де Лигт, Дэвис, Горетцка, Лаймер, Киммих, Сане (Коман, 66), Мусиала, Кейн, Гнабри (Геррейру, 70).
Огоҳлантиришлар: Дэвис (9), Кейн (55), Парти (89).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар