09.04.2024 16:16
1500
Де Йонг ва Педри «Барса»нинг «ПСЖ»га қарши ўйин қайдномасига киритилди

«Барселона» Чемпионлар Лигаси чоракфиналида «ПСЖ»га қарши дастлабки ўйин учун қайдномани эълон қилди.

Баҳс эртага, 10 апрел куни «Парк де Пренс» стадионида бўлиб ўтади.

Рўйхатга жароҳати туфайли 3 мартдан бери майдонга тушмаган яримҳимоячилар Педри ва Френки де Йонг киритилган. Шу билан бирга «Барселона» ушбу футболчилар учрашувда иштирок этиш учун шифокорлардан рухсат олмаганини таъкидлади.

Қолаверса, ноябр ойидан буён ўйин ўтказмаган Гави ҳам «Барса» билан Парижга йўл олади. У  ўйнамайди, аммо делегация таркибида боради. Шу тариқа Каталония клуби футболчиларидан фақат жароҳат олган Алекс Балде Франция пойтахтига бормайди. 

Қайднома: 
Дарвозабонлар: Марк-Андре тер Стеген, Иняки Пеня, Андер Астралага.

Ҳимоячилар: Жоау Канселу, Роналд Араухо, Иниго Мартинес, Андреас Кристенсен, Маркос Алонсо, Серхио Роберто, Жюл Кунде, Эктор Форт, Пау Кубарси.

Яримҳимоячилар: Педри, Фермин Лопес, Ориол Ромеу, Френки де Йонг, Илкай Гундўған, Марк Касадо, Жоау Феликс, Рафиня, Ламин Ямал. 

Ҳужумчилар: Роберт Левандовски, Витор Роке, Марк Гиу.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар