09.04.2024 10:35
1943
Артета: «Бавария»ни қандай ютиш ҳақида Алонсо билан гаплашдимми? Ажойиб савол»

Микел Артета «Бавария»га қарши ўйин олдидан «Байер» устози Хаби Алонсо билан гаплашганми ёки йўқлиги борасидаги саволга жавоб берди. Икки мураббий болаликда «Реал Сосиедад» академиясида бирга тарбияланишган. 

– Хаби Алонсо билан «Бавария»ни қандай мағлуб этиш ҳақида гаплашдингизми?

— Ажойиб савол, лекин мен жавоб бермайман.

— «Бавария»га қарши плей-оффдаги қийинчиликлар ҳақида нима дейсиз?

— Бу менинг фикрим эмас. Биз буни назорат қила олмаймиз. Лекин биз ҳар доим ҳар қандай рақибдан энг яхши ўйинни кутамиз. Бу «Бавария» бўладими, «Брайтон» ёки «Астон Вилла» — фарқи йўқ. Ҳар доим рақибдан энг яхши ўйинини кутасиз», — деди «тўпчилар» бош мураббийи.

«Арсенал» ва «Бавария» 9 апрел куни Чемпионлар Лигасининг чоракфиналида ўйнайди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар