08.04.2024 12:32
1602
Тен Ҳаг: «Бир ҳафта ичида ҳисобда олдинда бора туриб, 7 очко йўқотганимиз хафа қилади»

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Эрик тен Ҳаг АПЛ 32-туридан ўрин олган «Ливерпул» (2:2) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди. 

«Туйғулар турлича. Бир томондан, бир ҳафта ичида ҳисобда олдинда бора туриб, 7 очко йўқотганимиздан ҳафсалам пир бўлди. Лекин аҳмоқона хатолар учун ўзимизни айблашимиз керак.

Бошқа томондан, ғурурланаман. Жамоа яхшиланиб бораётганини кўрасиз, улар ажойиб салоҳиятга эга ва мен улар билан фахрланаман.

Муҳим ҳудудларда курашда ютқазаётган эдик. Айрим футболчилар жуда ёш эканлигини ҳисобга олсак, ғалаба қозонишимизга ишончимиз комил эмасди. Биз улардан иккинчи бўлимда яхшироқ ҳаракат қилишларини сўрадик ва улар буни уддалашди.

Пайшанба куни «Челси»га (3:4) қарши муҳим ва кескин ўйин ўтказиб, Лондондан хафа қайтдик. Шу билан бирга биз бундай қарама-қаршиликларда ғалаба қозонишга қодир эканлигимизга ишонамиз», — деди манкунианликлар устози.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар