08.04.2024 09:28
1250
Лэмпард Канада миллий жамоасини бошқариши мумкин

Фрэнк Лэмпард Канада миллий жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин.

The Telegraph нашрининг ёзишича, Канада футбол федерацияси «Челси»нинг собиқ яримҳимоячиси ва мураббийини АҚШ, Мексика ҳамда Канада биргаликда мезбонлик қиладиган 2026 йилги жаҳон чемпионати учун бош мураббий сифатида кўриб чиқмоқда.

Ҳозир Канадада вақтинчалик бош мураббий сифатида Мауро Биелло ишламоқда, у ўтган ёзда «Торонто»ни бошқариш учун бу лавозимни тарк этган Жон Ҳердманнинг ёрдамчиси бўлган.

Олдинроқ Лэмпард қизиқарли таклиф тушса, мураббийликка қайтишга тайёрлигини айтганди.

Фрэнкнинг сўнгги иш жойи «Челси» бўлган. Англиялик мутахассис 2022/23 йилги мавсум сўнгида Лондон клубида вақтинчалик бош мураббий вазифасини бажарганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар