08.04.2024 23:41
1801
Теглар
Каземиро: «МЮ» пешқадамдан 20 очкога ортда қолмоқда, ЕЧЛ йўлланмаси ҳақида ҳам гапирмай, бугун билан яшаш керак»

Каземиро «Манчестер Юнайтед»нинг натижаларидан қониқмаётганини айтди.

«Мени энг кўп ташвишлантирадигани – совринлар учун курашмаётганимиздир. Пешқадамдан 20 очко ортда қоляпмиз. Баъзида вазиятни ўзгартириш учун нима қилиш кераклиги ҳақида ўйлаб, кечалари билан ухлолмай чиқаман.

Ҳозир совринлар ёки Чемпионлар лигаси йўлланмаси ҳақида ўйлашдан маъно йўқ, бугун билан яшаш керак ва олдинда турган ўйинларни ўйлаш лозим.

Охирги ўйинларда 9 очко ишлашимиз мумкин эди, аммо 2 очко билан кифояландик. Жамоада натижалардан барча хафа. Бор эътиборни кейинги ўйинга – «Борнмут»га қарши ўтадиган учрашувга қаратамиз», - дейди «Манчестер Юнайтед»нинг бразилиялик яримҳимоячиси.

Маълумот учун, «МЮ» 32-турдан кейин 49 очко билан 4-ўриндаги жамоадан 11 очкога ортда қолиб, 6-ўринни эгаллаб турибди. Пешқадам «Арсенал» ҳисобида 71 очко мавжуд.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар