Мбаппенинг укаси акаси ортидан «Реал»га ўтмоқчи эмас. У ўз йўлидан кетмоқчи
Килиан Мбаппенинг укаси акасининг ортидан «Реал»га бориш ниятида эмас.
RMC Sport хабарига кўра, 17 ёшли Этан фаолиятини «ПСЖ»да давом эттирмоқчи. Ёш яримҳимоячига Лига 1нинг бир қанча клублари, шунингдек, Германия ва Испания жамоалари қизиқиш билдирмоқда.
Манбага кўра, кичик Мбаппе ўз йўлидан кетмоқчи ва ёзда «Реал»га ўтиш эҳтимоли юқори бўлган Килианга эргашмоқчи эмас. У жамоада ҳурматга сазовор ва катта салоҳиятга эга футболчи саналади. «ПСЖ» U-19 бош мураббийи Зумана Камара Этаннинг руҳий устунликларини қадрлайди.
Яримҳимоячи ушбу мавсумда Лига 1да 1 та ўйин ўтказди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар