07.04.2024 11:32
1782
Теглар
Маркинос «ПСЖ»даги ўйинлар сони бўйича клуб рекордини такрорлади

Маркинос «ПСЖ» сафида барча турнирлардаги ўйинлар сони бўйича клуб рекордини такрорлади.

Ҳимоячи Лига 1 доирасида «Клермон» билан баҳсда (1:1) 67-дақиқада захирадан майдонга тушди.

Натижада 29 ёшли бразилияликнинг парижликлар сафидаги ўйинлари 435 тага етди ва у Жан-Марк Пилорженинг натижасини такрорлади.

Маркинос «ПСЖ»даги дебютини 2013 йил сентябр ойида Чемпионлар Лигасида «Олимпиакос»га қарши ўйинда ўтказган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар