Юрген Клопп «Манчестер Юнайтед»га қарши сафар сафар ўйини олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Жамоалар аввалроқ Англия Кубоги чоракфинали доирасида ҳам «Олд Траффорд»да тўқнаш келишган ва унда «қизил иблислар» қўшимча бўлимлар сўнгида ғалаба тўпини киритишганди (4:3).
«Биз ўша баҳсда жуда яхши ўйнадик, аммо ўйин масаласини ҳал қилолмадик.
Яхши хабар — бу сафар қўшимча 30 дақиқа бўлмайди. Ўшанда бу бизнинг фойдамизга бўлмади, чунки «Манчестер Юнитед» ўйинни ўз томонига буриб юборди.
«МЮ» — ўз стадионида ўйнашда энг яхши жамоалардан бири. Биз ўша баҳсда 15-70-дақиқалар оралиғида кўрсатган ўйинимизни намойиш этишимиз керак.
«МЮ»га муаммо туғдиришга ҳаракат қиламиз, лекин улар ҳам шундай қилишади», — дейди «Ливерпул» устози.
АПЛ 32-туридан ўрин олган ўйин бугун, 7 апрел куни бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан 19:30да бошланади.