07.04.2024 09:33
2593
Теглар
Гвардиола: «Ўйинни де Брюйне ютиб берди»

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола АПЛ 32-туридан ўрин олган «Кристал Пэлас»га (4:2) қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Биринчи бўлимда хатоларга йўл қўйдик, аммо қайта олдик. Де Брюйне ассист, голлари — ўз ҳаракатлари билан ўйинни ютиб берди. Биз ўйинни у билан ютдик. 

Кевин узатма беришдан кўра гол уришни ёқтиришини билмасдим. У биз учун кўп ўйинларни ютиб берганига шубҳа йўқ.

Аканжи рақибга жуда яхши босим ўтказади, у чап қанот ҳимоясида ажойиб ўйнади — ақл бовар қилмайдиган футболчи. Рико Люис ва Оскар Бобб биринчи бўлимда яхши ҳаракат қилишди.

Биз иккинчи бўлим бошидаёқ гол урмоқчи эдик, шундан сўнг ўйин натижасини ҳал қила олдик.

Люис — ажойиб футболчи. У ҳақиқатан ҳам яхши, унда гол уриш инстинкти бор. У — академиянинг яна бир ўйинчиси, шунинг учун бу «Сити» учун жуда яхши.

Кимлар тайёрлигини кўришимиз керак, чунки Гвардиолда кичик муаммо бор эди. «Астон Вилла» билан баҳсдан кейин бундай эрта ўйин ўтказишда омадимиз келмади, аммо энди бу бизнинг фойдамизга — «Реал» билан ўйин олдидан тикланишга вақтимиз бор», — деди «шаҳарликлар» бош мураббийи TNT Sports эфирида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар